17.01.2025 06:42
Туркияда қўлбола ароқдан заҳарланиш оқибатида 33 киши вафот этди
Истанбулда охирги 96 соат ичида сохта спиртли ичимликлардан заҳарланиш сабабли 88 киши шифохоналарга ётқизилди. Расмий маълумотларга кўра, турли туманлардаги тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганлар орасида 33 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Даволанишни давом эттираётган 48 бемордан 29 нафари оғир аҳволда реанимация бўлимида интубация қилинган ҳолда сақланмоқда.
Шунингдек, 4 киши даволанишни якунлаб шифохоналардан чиқарилди, 1 бемор даволанишдан бош тортган, 2 бемор эса шифохонани рухсатсиз тарк этган.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, сохта алкоголь истеъмол қилиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 11 нафарга етди. 16 январь куни Истанбул моргида яна бир фуқаро вафот этгани тасдиқланди.

Ушбу ҳолат 14 январь куни 6 нафар, 15 январь куни эса 4 нафар фуқаронинг қўлбола спиртли ичимликлар сабаб дунёдан кўз юмганини тасдиқловчи хабарлардан кейин келиб чиқди.
Туркия ҳукумати қўлбола ичимлик тарқатувчиларига қарши қонуний чоралар кўришда фаол иш олиб бормоқда.
Туркия ҳукумати қўлбола ичимлик тарқатувчиларига қарши қонуний чоралар кўришда фаол иш олиб бормоқда.