Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди
Туркияда 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар учун берилган овозларни санаш якунига етмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, мухолифатдаги Республика Халқ партияси (CHP) ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан (Ak Parti) бироз олдинда.
Бутун
мамлакат бўйлаб сайлов қутиларининг 99,45 фоизи саналганидан сўнг, 37,72 фоиз
овоз билан CHP етакчилик қилмоқда, 35,52 фоиз овоз билан Ak Parti иккинчи
ўринда.
Мамлакатда
61 млн дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улар учун 206 845 та сайлов
участкаси ташкил этилди. Сайловларда 34 та сиёсий партия ўз номзодларини илгари
сурди. Сайловларда қатнашиш даражаси 78,53 фоизни ташкил этди.
Туркияда
сайлов куни соат 06:00 дан 24:00 гача спиртли ичимликлар сотилмади. Бундан
ташқари, кўнгилочар марказлар ёпилди.