01.05.2025 11:08
118

Туркия Марказий Осиё давлатларидан ранжиди – Нўъмон Қуртулмуш

Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Нўъмон Қуртулмуш Кипр масаласида Марказий Осиё давлатларининг позициясидан Анқара чуқур ранжиганини билдирди. Бу ҳақда у TV100 телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.


Қуртулмушга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон Шимолий Кипрда элчихона очмаган, бошқа айрим Марказий Осиё мамлакатлари эса Кипр билан алоқаларни қўшни давлатлардаги элчилар орқали олиб бормоқда. 


“Ҳақиқатан ҳам, Туркия бундай қадамни кутмаган эди. Бизнинг жудаям ҳафсаламиз пир бўлди”, деган у.


Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳеч қачон Марказий Осиё давлатларининг учинчи давлатлар билан қандай алоқада бўлишини белгиламайди. Бироқ туркий давлатларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда иш кўрмаслиги Анқарани жиддий хавотирга солмоқда. 


Маълумот учун, олдинроқ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Кипр бўйича позициясига содиқлигини билдириб, Туркия нуқтаи назарига қарши чиққанди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.