27.01.2025 17:51
589

Турк тили Косовода расмий мақом олди

Косовонинг Липлян муниципалитети турк тилига расмий мақом бериш тўғрисида тарихий қарор қабул қилди. Бу ташаббус Косово Демократик Турк Партияси (КДТП) депутати Энис Керван томонидан таклиф қилинди ва шаҳар кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланди.

Липлян турк тилини расмий тил сифатида тан олган Косоводаги учинчи муниципалитетга айланди. Ундан аввал Призрен ва Мамуса муниципалитетларида ҳам турк тили расмий мақомга эга эди. Бундан ташқари, Приштина, Гнилане ва Митровица каби бошқа ҳудудларда турк тили расмий фойдаланиш тили сифатида қўлланади.

Қарор турк озчилигининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва Косовода маданий хилма-хилликни сақлашга қаратилган. Косово қонунларига кўра, ҳар қандай тил, сўзлашувчилар сонидан қатъи назар, агар у анъанавий равишда қўлланиб келинган бўлса, расмий мақомга эга бўлиши мумкин. Бироқ бу тилдан мажбурий фойдаланишни талаб қилмайди, балки уни расмий ишлатиш учун шарт-шароит яратишни кўзда тутади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.