07.12.2024 08:49
1179

Тошкент ислом институтига ректор тайинланди

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғафуров Уйғун Тўлқинович Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди

6 декабрь куни институт педагоглар жамоасининг кенгайтирилган йиғилишида бу ҳақда эълон қилинди. 

Уйғун Ғафуров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимида ишлаб келаётганди. Аввалроқ, академияга президентнинг собиқ маслаҳатчиси Музаффар Комилов ректор этиб тайинланганди.

Ушбу институт ректори вазифасида ишлаган профессор Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимидаги фаолиятини давом эттиради. 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.