09.06.2025 06:19
117
"Тиллакори" мадрасаси реставрация қилинади
Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида жойлашган "Тиллакори" мадрасаси реставрация қилинади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг йиғилишида маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар, Регистон майдонида жойлашган "Тиллакори" мадрасасини реставрация ва тиклашга ёдгорликнинг безакларига зиён етказмаслик шарти билан рухсат берилган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятида жойлашган “Сўфи Оллоёр” масжидида таъмирлаш-тиклаш, Шаҳрисабз шаҳар тарихий марказида жойлашган “Қалъа девори”, Сурхондарё вилоятидаги “Туз ғори” маданий мерос объектини мукаммал таъмирлаш, Қашқадарё вилоятидаги “Соқи Мавлон ота” мақбарасини тарихий ва табиий ландшафт кўринишини сақлаган ҳолда комплекс зиёратгоҳга айлантириш, “Имом Мотуридий” ёдгорлик мажмуасини реконструкция-реставрация қилиш, қўшимча бинолар қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш каби таклифлар маъқулланган.

Йиғилиш давомида Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” (“Холматбой”) масжиди ҳудудида янги масжид барпо этиш, Андижон вилоятидаги “Ҳотамхон тўра” масжиди архитектура ёдгорлигида мавжуд хонақо қисмида қўшимча бино қуриш каби лойиҳалар рад этилган.