05.08.2025 11:02
33
Татаристонда жума расмий дам олиш куни бўлиши мумкин
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият вазирларининг XIII конференциясида Қозон шаҳри расман 2026 йилги Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди.
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) томонидан 2005 йилда бошланган ушбу дастур мусулмон давлатларнинг маданий хилма-хиллиги ва тарихий меросини оммалаштиришга қаратилган.
Турли йилларда ушбу мақомни Макка (Саудия Арабистони), Фес (Марокаш), Доҳа (Қатар), Баку (Озарбайжон) ва Самарқанд (Ўзбекистон, 2025 йил) шаҳарлари қўлга киритган.
Қозон шаҳрига 2026 йил учун Ислом оламининг маданий пойтахти мақоми берилиши муносабати билан Татаристон Оқсоқоллар кенгаши мамлакат бўйлаб жума кунини расмий дам олиш куни сифатида белгилаш ташаббуси билан чиқди. Тегишли мурожаат президент Рустам Миннихоновга юборилган.