21.06.2025 11:30
69

Танзила Норбоева курсисини узоқ вақт бўшатмаётганларни танқид қилди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева раҳбарлик лавозимини узоқ муддат ҳеч кимга бермай келаётган шахсларни танқид қилди.

Қайд этилишича, кеча, 20 июнь куни Коррупцияга қарши кураш миллий кенгашининг йиғилиши ўтказилган. Унда қуйидаги маълумотлар айтилган. 

Сирдарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида 55 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 23 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 11 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, мактаблар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида 67 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 64 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 29 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият юритяпти.

Шубҳасиз, бу каби ҳолатлар мамлакат тараққиёти ва ривожланишига салбий таъсир қилади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.