27.02.2025 13:27
201
Таиланд 48 нафар уйғурни Хитойга топширишга қарор қилди
Жаҳон Уйғур Конгресси (WUC) Таиланд ҳукуматидан 2025 йил 27 февралда 48 уйғурнинг Хитойга депортациясини зудлик билан тўхтатиш талабини билан такрорлади.
WUC хабарига кўра, уйғурлар депортация қилинса, Хитой ҳукумати томонидан қийноқлар, зўрлик билан ғойиб бўлиш ва бошқа жиддий инсон ҳуқуқлари бузилиши хавфи мавжуд.
“Таиланд ўн йилдан ортиқ вақтдан бери ноқонуний ҳибсда сақланган бу уйғур қочқинларни депортация қилишни тўхтатиши керак. Уларни Хитойга қайтариб юбориш ўлим жазосига тенг бўлади", дея WUC раҳбари Турғунжон Оловуддиннинг сўзлари иқтибос келтирилади.
"Халқаро ҳамжамият уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун мувофиқлаштирилган ва шошилинч чоралар кўриши ва озод қилинишини талаб қилиши керак".
Депортация хавфи остидаги уйғурларнинг Шарқий Туркистондаги таъқиблардан қочган ва 2014 йилдан бери Таиландда ўзбошимчалик билан ушлаб турилган гуруҳнинг бир қисми эканлиги таъкидланган.
Ўшанда Таиланд ҳукумати БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига берган кафолатларига қарамай, 109 киши Хитойга қайтарилган.
Халқаро ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилинганига қарамай, бу қочқинлар қонуний вакиллик, гуманитар ёрдам ва қайта жойлаштириш имкониятларидан маҳрум бўлган.
WUC томонидан хабар қилинганидек, Таиланднинг ушбу шахсларни депортация қилиш қарори халқаро қонунларга, хусусан, шахсларни жиддий зарар кўриши мумкин бўлган мамлакатларга қайтаришни тақиқловчи қайтармаслик тамойилига зиддир.