14.01.2025 07:21

Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимлик истеъмолидан ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида 11 январь куни қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимлик истеъмол қилган 5 нафар эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса натижасида ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари ўз уйида, бир нафар фуқаро эса шифохонада вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланганини, ўлим сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланганини маълум қилди.

Қўлбола ичимликларини ишлаб чиқарган ва сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Ушбу модда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ёки тарқатишга тааллуқли.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур иш бўйича суриштирувни давом эттирмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.