26.02.2025 17:04
211

Россия-Америка музокараларининг янги босқичи Туркияда бўлиб ўтади

Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг янги раунди Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади, деб ёзади “РИА Новости” Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнотига таяниб.

Таъкидланишича, учрашув 27 февраль, пайшанба куни юқори даражали дипломатлар ўртасида ташкил этилади. Лавровнинг қайд этишича, муҳокама қилинадиган асосий масала ҳар икки давлатдаги элчихоналар фаолиятини нормал режимда тиклаш бўлади.

“Унинг (йиғилиш – таҳр.) натижаларига кўра, қанчалик тез ва самарали ҳаракат қилишимиз аниқ бўлади”, — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Американинг аввалги маъмурияти Россиянинг АҚШдаги элчихонаси фаолиятига сунъий тўсиқлар яратилган ва Москва бу ҳаракатларга худди шундай жавоб берган.

РФ ва АҚШ вакилларининг Ар-Риёдда ўтган аввалги учрашувида икки томонлама муносабатларнинг жиҳатлари, шунингдек, дунёдаги янги кучлар мувозанати муҳокама қилинди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.