25.11.2024 15:35

Қозоғистонда терактга тайёрланаётган маҳбус қўлга олинди

Қозоғистон махсус хизматлари терактнинг олдини олди ва қамоқхоналарда экстремизм тарғиботини тўхтатди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“22 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Олмаота вилояти прокуратураси билан келишилган ҳолда Олма Ота, Қостанай ва Жетису вилоятларидаги жазони ижро этиш тизими муассасаларида 10 нафар радикал диний мафкура тарафдорларининг фаолиятига чек қўйди”, — дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, судланувчилардан бири қамоқда ўтирган ҳолда қўпорувчилик ҳаракатига тайёргарлдик кўрган, рроризмни тарғиб қилиш ва террорчилик фаолиятини ташкил этишга одамларни жалб қилишда иштирок этган.

Қайд этилишича, жазони ўташ жойларида ўтказилган тинтувлар чоғида пичоқли қуроллар, смартфонлар ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.

Ушланганлардан бири экстремизда айбланган бўлса, қолганлари қотиллик, талончилик ва ўғирлик учун жазони ўтамоқда.

Мазкур шахсларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 255, 256 ва 259-моддалари билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов бўйича бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.