17.01.2025 16:33
Қўлбола ароқ ичиб, вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етди
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида Ўзбекистоннинг яна тўрт нафар фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Истанбулдаги Ўзбекистон бош консулхонаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 17 январь ҳолатига кўра спиртли ичимликдан заҳарланиш туфайли вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етган. Ҳозирда Истанбул шифохоналарининг жонлантириш бўлимларида қолган уч нафар фуқаронинг ҳам аҳволи оғир.
Туркия бўйлаб қалбаки спиртли ичимликлар истеъмоли оқибатида умумий заҳарланганлар сони 88 нафарни ташкил этяпти. Шундан 37 нафар одам, жумладан, маҳаллий аҳоли ва бошқа миллат вакиллари ҳисобланади.
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари Истанбулдаги бир қатор туманларда кенг қамровли рейдлар ўтказиб, 32 минг 862 литр ноқонуний метил ва этил спирти аралаштирилган ичимликларни мусодара қилгани айтилмоқда. Шунингдек, 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган, улардан 6 нафарининг тергови давом этмоқда.