26.12.2024 10:36

Қирғизистонда жамоат жойларида ниқоб кийганлик учун жарима таклиф қилинмоқда

Қирғизистон парламентида жамоат жойларида ниқоб ёки бурқа кийиш учун 20 минг сом (230 АҚШ доллар) миқдорида жарима белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Депутат Дастан Бекешев бу ташаббусга қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, ниқобни кўпроқ ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламдан бўлган аёллар кийиши сабабли, бундай чора уларнинг аҳволини янада оғирлаштириши мумкин.

Шунингдек, илгари бу каби тақиқлар демократия тамойилларига зид эканлиги ҳақида хавотирлар билдирилган. Жамоатчилик орасида қонун лойиҳаси ҳақида турли қарашлар кузатилмоқда, бу масала кенг муҳокамани талаб қилади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.