23.01.2025 13:15

Қирғизистонда пойтахтни кўчириш таклифи билдирилди

Қирғизистон парламенти – Жўгорку Кенгес мажлисида депутат Бакытбек Марипов пойтахтни бошқа жойга кўчириш ва у ерга Вазирлар Маҳкамасини жойлаштириш таклифини илгари сурди.

Мариповнинг фикрига кўра, бу чора ҳаво ифлосланиши ва тирбандлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Унга кўра, Иссиқкўл вилоятида қурилаётган Асман шаҳри пойтахт учун муносиб жой бўлиши мумкин. Бу шаҳарни қуриш учун 10 миллиард доллар сармоя жалб қилинган, Бишкекдан темир йўлни кўчириш эса тахминан 550 миллион долларни ташкил қилади.

"Пойтахтни бошқа жойга кўчириш орқали тирбандлик муаммосини бартараф этиш мумкин", – дейди депутат.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда аввалроқ давлат байроғи ўзгартирилган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.