08.04.2025 14:11
181

Қирғизистонда масжидлар сони чекланиши мумкин

Қирғизистон ҳукумати аҳоли пунктларида масжидлар, ибодатхоналар, черковлар ва бошқа диний объектлар сонини чекламоқчи. 

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссиясига кўра, 2021 йилдан бошлаб мамлакат ҳудудида илгари қурилган, бироқ рўйхатдан ўтмаган диний объектларни рўйхатга олиш кампанияси бошланган. 

Ушбу кампания давомида ноқонуний фаолият юритаётган 644 та диний муассаса аниқланган. 2023 йил бошига келиб, яна 200 дан ортиқ худди шундай қурилишлар аниқланган. 

Шу билан бирга, ҳар куни маҳаллий давлат бошқармаларига масжид қурилиши учун молиявий ёрдам сўралган мурожаатлар тушяпти, дейилади хабарда. 

Мамлакатда масжидлар сонининг чекланишига қурилиш ишлари аҳоли эҳтиёжини ҳисобга олмаган ҳолда олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.