12.12.2024 10:45
722

Қирғизистонда Исломга даъват қилишни қонунийлаштириш таклиф этилди

У бу ҳақда парламентдаги “Диний эътиқод эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси пайтида сўз очди.

“Даъватчи уйга ҳам кирмайди. У шунчаки эшикни тақиллатади, сизни масжидга таклиф қилади ва фақат яхшиликка чақира. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Буни тақиқласак, 10-15 йилдан кейин фарзандларимиз қай ҳолатга тушишини кўз олдизга келтиряпсизми?” дейди Жалолиддин Нурбоев.

Халқ депутати, шунингдек, исломга даъват коррупцияга қарши курашда ҳам ёрдам бериши мумкинлигини қўшимча қилган.

"Кўриб турибмиз – қамоққа олиш ва қўрқитиш билан порахўрликка чек қўйиб бўлмаяпти", деган у.

Сўнгги пайтларда қирғизистонлик сиёсатчилар томонидан мусулмонлар ва уларнинг эътиқод эркинлигини таъминлашга доир фаолликлари таҳсинга сазовор.

Аввалроқ ҳам Қирғизистонда давлат хавфсизлик хизмати биносида намозхона очилган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.