14.01.2025 09:07

Қирғизистонда фамилиядан "ов", "ова" қўшимчасини олиб ташлаш режалаштирилмоқда

Қирғизистон парламентининг спикери Нурланбек Шакиев ўз фамилиясини Нурланбек Турғунбек уулуга ўзгартирди. У бу орқали миллий ўзликни сақлаш ва қирғиз фамилиялари тизимини бойитиш ташаббусини амалга оширди.

Аввалроқ Шакиев ва яна икки депутат қирғизистонликларнинг фамилияси вариантларини кенгайтиришни таклиф қилган эди. Мазкур ташаббус бўйича Оила кодексига ва “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилиши режалаштирилмоқда. Янги қонун лойиҳаси “ов”/“ова” ва “вич”/“вна” сўзларини сақлаб қолган ҳолда, “уулу” (ўғиллар учун), “қизи” (қизлар учун) ва “теглар” сўзлари билан янги вариантларни қўшишни таклиф қилади.

Шакиевнинг сўзларига кўра, бу чоралар миллий ўзликни асраш ва глобаллашув даврида миллий анъаналарни мустаҳкамлаш учун муҳим.

“Бошқаларга ўхшаб қанчалар ҳаракат қилмайлик, араб, америкалик, рус ёки европалик бўлмаймиз, ўзимизни унутиб, манқуртга айланамиз, - деди у.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.