01.07.2025 11:00
128

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб карикатура чоп этган нашр жавобгарликка тортилди

26 июнь куни Истанбулда фаолият олиб борувчи LeMan журнали Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга аталган карикатурасини чоп этди. Карикатулар тарқалганидан сўнг бир гуруҳ мусулмонлар ўз норозилигини билдириб, нашриёт ичкарисига киришга ҳаракат қилишди.

Воқеа жойига полиция етиб келиб, намойишчиларни тинчлантиришга уринган. Баъзи намойишчилар ҳибсга олинган.

"Адолат ва тараққиёт" партияси гуруҳ раиси ўринбосари Абдулҳамид Гул LeMan'нинг бу ҳаракати нафақат муқаддас қадриятларни ҳақорат қилиш, балки очиқ-ойдин провокация эканини айтиб ўтган..

"Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримизга нисбатан заррача ҳурматсизликка ҳеч қачон тоқат қилмаслигимизни маълум қилмоқчиман", деган у.

Айни дамда, LeMan журналида чоп этилган карикатура юзасидан "дийний қадриятларни ошкора таҳқирлаш" моддаси бўйича тергов ишлари бошлангани айтилмоқда.

Иш доирасида 4 нафар шахс:

  • Карикатура муаллифи
  • Бош муҳаррирлар
  • Муҳарририят раҳбарини қўлга олиш ҳақида қарор чиқарилган.
Бундан ташқари, журналнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига фойдаланишни чеклаш (блоклаш) режалаштирилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.