26.12.2024 17:13

Озарбайжон самолёти уриб туширилгани тасдиқланди – Euronews

Расмий Боку Озарбайжон ҳаво йўллари лайнери ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади, деб хабар беради Euronews.

Ҳукуматдаги манбанинг телеканалга маълум қилишича, шикастланган самолётнинг Россия аэропортларига қўнишига рухсат берилмаган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Ақтаудаги фожиага Россиянинг Грозний узра учган ракетаси сабаб бўлган. Ракета парвоз ўртасида самолёт яқинида портлаб кетгани айтилмоқда.

Шикастланган самолёт учувчиларининг фавқулодда қўниш учун рухсат сўрашига қарамай, Россия томони буни рад этган ва учоқнинг Каспий денгизи орқали Қозоғистон томон учиши тавсия қилинган.

Россия манбалари Чеченистонда Украина дронларига қарши ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлатилганини тасдиқлади. Озарбайжон расмийлари Россия томонидан ҳодиса бўйича баёнот берилишини, расмий узр сўралишини ва барча масъуллар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.