23.07.2025 14:05
61

Одам фарзанди умри ва молини сарф этиб олиши мумкин бўлган энг афзал нарса – бу илмдир

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Араб тилини ўрганинглар. Чунки у динингизнинг бир қисмидир”. Ва яна айтадиларки: “Араб тилини ўрганинглар ва уни инсонларга ҳам ўргатинглар”.

Саолибий раҳимаҳуллоҳ ҳам “Тил фиқҳи” китобида араб тили ҳақида шундай дейди:

“Аллоҳни яхши кўрган киши Унинг пайғамбарини яхши кўради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрган киши арабларни яхши кўради. Арабларни яхши кўрган киши эса араб тилини яхши кўради. Араб тили шундай тилки, китобларнинг энг афзали араб тилида нозил бўлган ва у араб бўлмаган инсонларнинг энг афзали бўлган зотга нозил қилинган”.

Биз ҳам Мезана Халқаро Исломий Илмлар Академиясининг мадраса бўлимида таҳсил олаётган талабаларга бу борада кўмакчи бўлиб, уларни академиянинг “Исломий илмлар” таълими босқичига тайёрлаймиз.

Яна бир янгилик биз талабаларнинг араб тилини икки йилда эмас, бир йилда ўрганишлари учун такомиллаштирилган таълим дастурини ишлаб чиқдик. 

Араб тили ва исломий илмларни тез фурсатда ўрганиш истагидаги дўстларимизни ушбу  имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга чақирамиз.

Шаръий билимларда араб ҳам, араб бўлмаган ҳам баробардир. “Араб тили Қуръон тилидир. Шунингдек, у жаннат аҳлининг ҳам тили дейилади. Намоз ҳам, азон ҳам, иқомат ҳам араб тилидан бошқасида қабул бўлмайди.

Ушбу академия узоқ ўлкалардан келган толиби илмларнинг шаръий илмлар ва араб тилини ўрганиши учун муносиб даргоҳдир.

Талабалар Мезана Академиясига келибоқ араб тилидан сабоқ олади. Баъзилари олти ой ўтиб араб тилини тушуна бошлайди, ҳатто ўрта даражада сўзлашади. Бир ярим йил ёки икки йил ўтиб худди араблардай сўзлаш даражасига эришади.

Аслида бу илмни ҳақиқий мутахассис бўлган раббоний уламолар услубида ўрганиш фойдалидир.

"Бир ажам талабани кўрганман. Мен билан гаплашганда уни Дамашқ аҳлидан деб ўйлардим. Фусҳада бехато сўзлашади. Тилида мутлақо акцент йўқ. Бир куни “Қаердансан?” деб сўрадим. У “Эронликман”, деб жавоб берди.

Шунда ундан “Араб тилидан қайси қўлланмаларни ўқийсизлар?” деб сўраганимда, у “Ибн Ҳишомнинг китобларини”, деб айтганди. У худди менинг даражамда сўзлашарди. 

Шунинг учун мен барча илм истовчиларга ўқув йили бошидан қолмай дарсларда қатнашишларини тавсия этардим. 

Шунингдек, фарзандларининг дунё ва охиратда саодатманд бўлишидан умидвор биродарларимизга уларни мана шу каби ўқув даргоҳларига юборишини тавсия қиламан", дейди Араб тили ва балоғат илми бўйича мутахассис устоз Аҳмадул Аҳмад. 

Бу академия араб тилини ўрганишга алоҳида эътибор қаратади. Чунки араб тилини ўрганиш ва мукаммал ўзлаштириш – шаръий илмларнинг барчасини англаш ва чуқур тушуниш учун асосий эшикдир.

Кимки араб тилида етарли билимга эга бўлмаса, у бошқа диний илмларда қанчалик моҳир бўлмасин, илмидан нуқсон топилади.

Маълумот учун, Мезана Халқаро Илмлар Академиясида 1 йиллик мадраса қабули давом этмоқда.

1 йиллик мадраса босқичида талабаларимиз араб тилини ўрганиш ва шаръий илмлар таҳсилида муҳим савияга эга бўладилар. Ушбу бошланғич таълимни олган талабаларимиз Мезананинг академия босқичига имтиҳонсиз қабул қилинадилар!

Мезана – миллат манфаати ва ўз қадриятига эга авлод учун!

Телефон: +90 538 895-97-57

Телеграм: @mezana_qabul

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.