10.01.2025 12:23
Исроил аскарлари Сурияда француз журналистини ҳибсга олди
8 январ куни Исроил ҳарбийлари Суриянинг жанубий Жолан тепаликлари яқинидаги буфер зонада француз журналисти Силвен Меркадиер ва суриялик фаол Муҳаммад Файёдни ҳибсга олди.
Меркадиернинг маълум қилишича, уни ҳарбийлар калтаклаб, шафқатсиз сўроққа тутган ва жиҳозларини мусодара қилишга уринган. Қўлларини кишанлаб, оғзини боғлаб, таҳдид қилиб ҳақоратлаган. Кейин улар ҳарбий базага олиб кетилган, бир неча соат сўроқ қилинганидан сўнг қўйиб юборилган, аммо шахсий буюмлари, камера ва телефонлари қайтарилмаган.
Исроил армияси Жолан тепаликларида ўз назоратини мустаҳкамлаш учун ҳарбий инфратузилмани кенгайтириш ишларини олиб бормоқда. 1967 йилда ишғол қилинган ушбу ҳудудда қуролсизлантириш режими мавжуд бўлиб, Исроил ва Сурия ўртасида 1974 йилдаги келишув асосида буфер зонаси белгиланган.