23.05.2025 12:27
152

Ислом цивилизацияси маркази деворига миниатюралар чизилади

Ислом цивилизацияси марказидаги "Вақт девори"га 20 тадан ортиқ миниатюра чизилади, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, миниатюралар Иккинчи Ренессанс даври экспозицияларининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”дан ўрин олади. Девор бўйлаб жами 16-18 та миниатюра ўрин олиб, қўш саҳифаларни ҳисоблаганда 21 та миниатюрани ташкил этади.

 Айни пайтда миниатюралардан иборат девор эскизи яратилган. Унда Ҳирот Бухоро, Самарқанд ва ҳинд миниатюра мактаблари асосида ишланган миниатюралар саралаб олинган. Деворий суратларни чизишда 100 га яқин рассом иштирок этмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.