13.11.2024 11:11
218
«Йил имоми – 2024» танлови бошланди
Тошкентда Ўзбекистон масжидларида фаолият юритаётган имомлар ўртасида «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.
Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.
"Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда", - дейилади Ўзбкеистон мусулмонлари идораси хабарида.