5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.
Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра:
1-ўрин Тошкент шаҳридаги  “Холид ибн Валид” жоме масжиди  имом-хатиби Исроилжон Исмоилжонов. Ғолибга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси топширилди;
2-ўрин Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон Ҳожиевга насиб этди. У II даражали диплом ва 15 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди;
3-ўринни Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Аҳмедов эгаллади. Унга III даражали диплом ва 12 млн сўм пул мукофоти тақдим этилди.

Мавзуга алоқадор