«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
Марказий ҳарбий округнинг «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
«Ханжар-2024» тактик ўқув машғулотларида икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш, шунингдек, тактик ҳаракатларни таҳлил қилиш билан шуғулланади.