12.09.2025 17:22
138

Фарғоналик 130 ёшли момо Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

Фарғонада 130 ёшли Ҳувайдо момо Умарованинг туғилганлик факти белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берилди.

Маълум қилинишича, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акциясида Бувайда туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланган. Адлия бўлими фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига даъво аризаси киритган.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида даъво ариза қаноатлантирилган ҳамда суд қарори билан Ҳувайдо момонинг 1895 йил 1 январда туғилганлик факти белгиланган. Эндиликда Ҳувайдо момо Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг кекса аёл сифатида киритилиши мумкин.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.