01.07.2025 06:54
26

Euronews Ўзбекистонда расмий офисини очди

Euronews Тошкент шаҳрида ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар берди.

Қайд этилишича, бу воқеа Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлигини ифодалайди.

Маълумот учун, Euronews – Европадаги 24 соатлик янгиликлар канали бўлиб, ўн уч тилда жаҳон воқеалари ҳақида видео-янгиликларни ва аудио шарҳларни намойиш этади. 1993 йил 1 январда Франциянинг Лион шаҳрида ташкил этилган. Дунёнинг 150 дан ортиқ давлатида фаолият юритади. Бу – Euronews’нинг Марказий Осиёдаги биринчи, Осиёдаги эса учинчи офисидир.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.