18.12.2024 06:20
Дунё Асад режимига тегишли миллиардлаб активларни қидирмоқда
Башар Асад режими қулаши ортидан халқаро ҳамжамият унинг ва унинг яқинлари билан боғлиқ активларни излашни бошлади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.
Таҳлилларга кўра, Асад режимига тегишли деб тахмин қилинган мулклар орасида Москвадаги квартиралар, Венадаги ҳашаматли бутик меҳмонхоналар ва Дубайдаги қимматбаҳо кўчмас мулк объектлари бор.
АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Асад режимига боғлиқ активлар қиймати 1 миллиард доллардан 12 миллиард долларгача етади.
Экспертларнинг таъкидлашича, Асад режими ҳокимиятни сақлаб қолиш билан бир вақтда "Б" режаси – қонуний ёки ноқонуний йўллар билан бойликларни чет элга ўтказиш учун тайёргарлик кўрган.
“Инқилобдан олдин улар пулларни ювиш учун етарлича вақтга эга эди. Улар ҳар доим ҳокимиятдан четлатилган тақдирда қочиш учун яхши режалар тайёрлашган”, – дейди Оқ уйнинг собиқ маслаҳатчиси Эндрю Таблер.
Суриялик собиқ разведка офицери Холид Бейнинг баёнотига кўра, Асад ҳокимиятдан ағдарилгунга қадар Россияга 135 миллиард доллардан ортиқ маблағ ўтказган.
Сурияда Асад саройи ишғол қилинганида гаражда кўплаб ҳашаматли машиналар ва сарой остидан қочиш учун мўлжалланган туннеллар топилган.

Халқаро ҳамжамият Асад режимига боғлиқ активларни қидиришда ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Бундай активларни қайтариш ва уларни инсонпарварлик мақсадларида қўллаш асосий мақсадлардан биридир.
Бу жараён Асад режимига қарши олиб борилаётган иқтисодий санкциялар доирасида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.