14.01.2025 17:17
Депутатлар Ўзбекистонда онлайн қиморга рухсат берувчи қонунни қабул қилди
14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришга оид қонун қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ва букмекерлик фаолиятига рухсат берилади.
Қонун букмекерлик соҳасини тартибга солиш, лицензия бериш, қимор ўйинларида иштирок этиши чекланган фуқаролар рўйхатини юритиш ва лудоманияга қарши чоралар кўришни назарда тутади. Шунингдек, Интернетда ноқонуний қимор ўйинлари хизматларига чекловлар жорий этиш механизмлари ҳам белгиланган.
Депутат Илҳом Абдуллаев қимор ва букмекерлик реклама қилишни тартибга солмасдан фаолиятни бошлашни мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблаб, реклама вақти ва жойига чекловлар қўйишни таклиф қилди.
Қонун лойиҳаси бўйича биринчи ўқишда 120 депутат ёқлаб, 10 нафари қарши овоз берди. Иккинчи ва учинчи ўқишларда ҳам қонун маъқулланди. «Миллий тикланиш» партияси дастлаб қонунга қарши чиққан бўлса-да, назоратни кучайтириш ва тартибга солиш зарурлиги сабабли уни қўллаб-қувватлади.
Қонунга биноан, букмекерлик фаолиятини ташкил қилувчи компаниялар учун лицензия муддати 5 йил, устав капитали эса камида 56,25 миллиард сўм бўлиши керак.