26.06.2025 06:31
49
Давлат тилини билмаган амалдорлар жаримага тортилади, Қирғизистонда
Қирғиз депутатлари давлат тили тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Янги тузатишларга кўра: парламент депутатлари, вазирлар маҳкамаси раиси ва аъзолари, конституциявий, олий ва маҳаллий судлар судьялари, прокурорлар, терговчилар, миллий банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда миллий хавфсизлик ходимлари учун қирғиз тилини билиш мажбурияти жорий этилади.
Яна бир муҳим ўзгариш – “Ташқи миграция тўғрисида”ги қонун билан боғлиқ. Эндиликда, давлат тилини етарли даражада билмаслик мамлакатда доимий яшаш учун рухсатнома беришни рад этишга асос бўлади.
Тил қонунчилигини бузган жисмоний шахсларга 5 минг сом (тахминан 711 минг сўм), юридик шахсларга эса 17 минг сом (салкам 2 миллион 416 минг сўм) миқдорида жарима солинади.