30.07.2025 15:33
90

Чорвоқ сув омборига маргимуш "қабристони"дан заҳар тушадими?

Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани, Яккатут МФЙда жойлашган маргимуш сақланаётган махсус объектнинг Чорвоқ сув омборига хавф туғдириши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги объект доимий назоратга олинганлиги ҳамда тарқалган хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, маргимуш объектининг атроф-муҳит ҳамда аҳолига салбий таъсирига чек қўйилган. Ҳудуд атрофи бетон тўсиқли деворлар билан ўраб, консервация қилинган ҳамда ҳудуд бўйлаб сим ёғочлар ўрнатилган. Шунингдек, объектнинг устки қисмига тоза инерт тупроқ ётқизилган ва девор қисмига ёмғир ва оқова сувларини ҳамда нам массани ўтказмаслик мақсадида бурғулаш (тешиш) ишлари амалга оширилган. 

Маълумот учун, Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори бўйида озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов томонидан 500 гектардан ортиқ майдонда Sea Breeze Uzbekistan сайёҳлик мажмаси қурилиши кутилмоқда. Бу жамоатчилик орасида кенг эътирозларга сабаб бўлмоқда. 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.