17.12.2024 07:39

Асад армиясининг қулаши: коррупция, тартибсизлик ва мағлубият сабаблари

Суриядаги фуқаролик уруши туфайли юз берган сиёсий инқироз йиллар давомида кучайиб борди ва Асад армиясининг қулаши бундан бошқа омилларни ҳам очиб ташлади. Reuters агентлигига кўра, бу қулашга коррупция, руҳий тушкунлик ва стратегик режа йўқлиги каби асосий сабаб бўлган.

Сурия армияси сафида коррупция кенг тарқалгани ҳақида Reuters агентлиги ўтказган суҳбатлар орқали маълум бўлди. Зобитлар аскарларни пора эвазига хизматдан озод қилган ёки уйларига қайтишни буюрган, лекин уларнинг маошларини ўзлари олиб қолишган. Бу ҳолат армиянинг умумий руҳий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатган.

Аскарлар ўртасидаги ишончсизлик ва қўмондонларнинг ҳаракат режасига эга эмаслиги ҳам уларнинг кураш қобилиятини заифлаштирди. Ҳарбийлар ўз раҳбарларидан ғазабланиб, орқага чекинишни афзал кўра бошладилар.

27 ноябрь куни мухолифат кучлар Ҳалабга ҳужум бошлади ва иккита кун ичида шаҳар тўлиқ улар назоратига ўтди. Асад армиясининг бўлинмалари ўз ҳаракат режасини ишлаб чиқа олмагани сабабли тезда мағлубиятга учради. Бу воқеалар "ҳарбийлар орасида ҳайратга сабаб бўлди", дейди Reutersга интервью берган бир неча зобитлар.

Қўзғолончиларга қарши курашда армия бўлинмаларида кадрлар етишмовчилиги ҳам сезиларли эди. Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг 2020 йилги ҳисоботига кўра, Сурия армияси "тартибсиз милиция тузилмаси" ҳолатига келиб қолган эди.

8 декабрь куни мухолифат Дамашққа кириб борди ва ҳокимият алмашганини эълон қилди. Башар Асад лавозимини тарк этиб, Россияга сиёсий бошпана излаб кетди. Бу воқеа 2000 йилдан бери ҳокимиятда турган Асад режими учун тарихий қулаиш бўлди.

10 декабрь куни Сурияда ўтиш даври ҳукумати тузилди. Янги ҳукумат 2025 йил 1 мартгача ишлайди. Бу давлатдаги урушдан кейинги тикланиш жараёнида муҳим қадам бўлиб, янги сиёсий тизимни шакллантиришга умид бағишлайди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.