14.07.2025 14:26
36
АОКА тугатилди, унинг ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилади
Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти тугатилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида “комплаенс” тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Бундан давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилиши кўзланмоқда.