30.09.2024 11:07

Анталияда яшовчи рус аёл Исломни қабул қилди

Туркиянинг Анталия вилояти Газипаша шаҳрида турмуш ўртоғи билан яшовчи Россия фуқароси Ольга Карабаш Ислом динини қабул қилиш истаги билан туман муфтийлигига мурожаат қилди, дея хабар берди TRT.

Муфтийлик вакиллари унинг учун Исломни қабул қилиш маросимини уюштирдилар.

Қайд этилишича, туман муфтийси Фахри Башар Ольгага Ислом таълимоти ва тамойиллари асослари ҳақида сўзлаб берган, шундан сўнг у Шаҳодат калимасини келтириб, Ягона Илоҳ – Аллоҳга ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг элчиси эканлигига иймон келтирган.

Исломни қабул қилиши билан рус аёли исмини Ольгадан Ояга (инжа, нозик, зариф деган маъноларни англатади – Azon Global) ўзгартиришга қарор қилди.

Исломни қабул қилиш маросими Фахри Башар томонидан ўқилган дуо билан якунланди. Охирида у янги диний қабул қилган муслима аёлга Қуръони карим совға қилди ва бу Муқаддас Китоб унинг ҳаётда йўлбошчиси бўлишини сўради.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.