18.06.2025 06:25
33

"Андижон дўпписи" географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

"Андижон дўпписи" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Адлия вазирлигининг хабар беришича, "Андижон дўпписи" бош кийими ўзининг юқори сифатли матолари, нозик нақшлари, ўзига хос шакли, шунингдек, рамзий ва эстетик мазмуни билан ажралиб туради. У вилоятнинг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши Андижон дўпписининг келиб чиқиш манбасини белгилайди ҳамда унинг сифати ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд табиий, инсоний, тарихий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.