18.04.2025 13:36
90

Айни сайёҳлик мавсумида Ҳастимом мажмуаси таъмирланади

Айни сайёҳлик мавсуми бошланганда Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий бинолар қайта таъмирланадиган бўлди. Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши мазкур лойиҳаларни маъқуллаган.

9 апрелда ўтган йиғилишда Абу Бакр Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Намозгоҳ ва Тиллашайх масжидлари бўйича реставрация ишлари муҳокама қилинган. Барча лойиҳалар кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланган.

Қайд этилишича, девор таги махсус 250×250×50 ўлчамдаги хумдонда пиширилган мусулмон ғишти билан тўшалади. Ижро ва назорат Маданий мерос агентлиги ҳамда тегишли давлат муассасалари зиммасига юклатилган.

Шунингдек, Қизилтепа тарихий музейини таъмирлаш ва Хўжаободдаги Манак ота зиёратгоҳига янги иншоотлар қуриш лойиҳалари ҳам маъқулланди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.