02.06.2025 16:30
58

“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз”. Сенатор одил судлов ҳақида гапирди

Сенатор Абдураҳим Эркаев Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон одил судлов борасида Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқада қолаётганини айтиб ўтди. Унга кўра, кейинги йиллардаги суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижаси кўринмаяпти. 

“Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича беш поғонага пастлаб, 83-ўринни эгаллаб турибмиз. Беш поғонага пастладик. Беш поғона кўтарилганимизда бошқа гап эди. Энди ҳудди шу индекснинг таркибига кирувчи фуқаролик одил судловига эришиш даражасининг юқорилиги субиндикаторида мамлакатимиз ўрни ўтган йилда 10 поғонага пасайди ва 96-ўриндан 106-ўринга чиқдик. Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз", деган сенатор.

Бу ҳолат низоларни ҳал қилишда одил судловга эришиш қийинлиги, суд тизимига ишончнинг сусайиб бораётгани, мурожаатларни кўриб чиқишда адолат ва холислик принциплари аҳоли томонидан сезилмаётганидан далолат беради. 

Абдураҳим Эркаев мазкур индикаторларни ҳисоблашда аҳоли ўртасида ҳам ҳар хил сўровлар ўтказилишини таъкидлаб, суд-ҳуқуқ тизимининг айрим соҳаларига одамларнинг ишончи пасайиб бораётганини қўшимча қилган.


© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.