17.01.2025 09:15

23 мингдан ортиқ россиялик Қирғизистон фуқаролигини олиш учун мурожаат қилди

Қирғизистон Аҳолини рўйхатга олиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йил давомида 23 мингдан ортиқ Россия фуқароси Қирғизистон фуқаролигини олиш учун ариза топширган. Бу ҳақда 16 январь куни Жогорку Кенеш йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосари Бекзат Ибраимов маълум қилди.

Ибраимовнинг айтишича, ариза берувчиларнинг асосий қисмини Ўзбекистон ва Тожикистондан келган этник қирғизлар ташкил этади. Шундай бўлса-да, аризаларнинг фақатгина 1 мингдан ортиғи рад этилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқилмоқда ёки тасдиқланган.

Шунингдек, Жогорку Кенеш депутатлари интернетда Қирғизистон паспортларини сотиш ва уларни тезда расмийлаштириш бўйича кўпайиб бораётган эълонлардан хавотир билдирди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.