20.08.2025 12:11
71

"Жавоб бериш вақти яқинлашмоқда". Дунёда исроилга нисбатан нафрат кучайиб боряпти

Pew маркази томонидан 2025 йили ўтказилган глобал сўров натижалари шуни кўрсатадики, дунёда “яҳудий давлати”га нисбатан қарши кайфият кучайиб бормоқда. Нафрат рақамлари эса даҳшатли:

  • Туркиянинг 93%
  • Индонезиянинг 80%
  • Япониянинг 79%
  • Нидерландиянинг 78%
  • Испания ва 🇸🇪 Швециянинг 75% аҳолиси сионистларга нисбатан нафрат билан қарайди.
Ҳатто исроилнинг иттифоқдош давлатларида ҳам сионистларга нисбатан қарашлар ўзгаряпти. Жумладан, исроилнинг Ғазодаги ваҳшийликлари сабаб:

  • Германиянинг 64%
  • Буюк Британиянинг 61%
  • Канаданинг 60%
  • АҚШнинг 53% аҳолисида салбий фикр шаклланган. 
Қаерга қараманг, ҳамма исроилдан нафратланмоқда ва бу пропаганданинг эмас, балки бутун дунёнинг Ғазодаги асл воқеиликдан хабардорлиги натижасидир.

Таҳлилчилар, ҳар қанча миқдордаги Америка қуроллари ёки"Хасбара" (ивритча: הסברה — “тушунтириш, изоҳ”) нинг пропагандаси ҳам сионистик режимни жиноятлари учун жавоб беришдан қутқариб қола олмаслигини айтишмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.