11.09.2025 11:29
33

Трамп тарафдори бўлган консерватив сиёсий фаол отиб ўлдирилди

АҚШда президент Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, ўнг қанот фаоли ва шарҳловчиси Чарлз Киркга суиқасд уюштирилди.

Ҳодиса Киркнинг Utah Valley университети кампусида нутқ сўзлаётган пайтида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, унга 200 метрга яқин масофадан ўқ узилган. Ўқ Киркнинг бўйнига тегган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда унинг бўйнидан қон фаввора бўлиб оқаётгани кўринади.

Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Бироқ кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп у вафот этганини маълум қилган. Расмийлар буни «сиёсий суиқасд» деб атамоқда, ўқ узган шахс ҳамон қўлга олинмаган. 
 
Маълумот учун, Чарлз Кирк 31 ёшда эди. У ёшлар орасида консерватив қадриятларни тарғиб қилувчи Turning Point USA   талабалар ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади. Киркнинг миллионлаб обуначиларига эга подкаст платформаси Трампнинг сайловда ғалаба қозонишининг асосий омиллардан бири сифатида эътироф этилади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.