10.05.2025 15:58
97
Трамп: Покистон ва Ҳиндистон ярашди
Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги баёнотида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида АҚШ воситачилигида кеча тун давомида музокаралар олиб борилганини маълум қилди.
“Ҳиндистон ва Покистоннинг тўлиқ ва дарҳол ўт очишни тўхтатиш бўйича келишганини эълон қилишдан мамнунман”, деган Трамп ва ҳар икки мамлакатни тутган оқилона позициялари учун табриклади.
Покистон ташқи ишлар вазири Дар ҳам Покистон ва Ҳиндистон ўртасида дарҳол кучга кирадиган отишмаларни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Батафсил маълумотлар кутилмоқда.