20.01.2025 13:55

Трамп яна АҚШ президенти: у илгари мусулмонлар учун нима қилган?

2025 йил 20 январь куни Доналд Трамп иккинчи марта АҚШнинг 47-президенти сифатида расман иш бошлайди. Унинг қайтиши жаҳон сиёсатида катта қизиқиш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Президентлик лавозимидан кетган Жо Байден сўнгги йиллардаги АҚШ президентлари орасида энг паст рейтинг олганлардан бири бўлди.

Трампнинг Исломга қарши чоралари (2017-2021)

Трампнинг аввалги президентлик даврида мусулмон жамоалари билан боғлиқ бир қанча баҳсли қарор ва баёнотлари танқидларга сабаб бўлган. Жумладан, у:

- 2017 йилда Етти давлат (Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан, Сурия, Яман) фуқароларига Америкага киришни чекловчи фармонни имзолаган.

- Масжидлар экстремизм манбаи бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, улар устидан ҳуқуқ-тартибот идоралари назоратини оширишни талаб қилган.

- Қуддуснинг Исроил пойтахти сифатида тан олиниши – Бу қарор Ислом оламида, айниқса, фаластинликлар орасида кенг норозиликка сабаб бўлди.

- Мусулмонлар реестри ғояси: барча мусулмонларнинг маълумотларини рўйхатга олиш ғояси камситиш сифатида қабул қилинган.

- Бундан ташқари, Исломни ёмонловчи видеоларни «ретвит» қилгани учун катта танқидларга учраган.

Трампнинг исломий масалалардаги баёнотлари Буюк Британияда ҳам норозиликларга сабаб бўлган, лекин у кечирим сўрашдан бош тортган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.