30.12.2024 11:37
517

Тожикистонда рус тили таълими боғчадан бошланади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга мурожаатида мамлакатда рус тили ўқитувчиларига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганини маълум қилди. У фуқароларга рус тилини боғчадан бошлаб ўргатишни таклиф қилди ва ўқув дастурларини янгилаш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент ўқувчиларга нафақат ўқув анжомлари бериш, балки мукаммал таълим бериш ҳамда чет тилларни ўргатишнинг аҳамиятини таъкидлади.

Шунингдек, у мамлакатда мактаблар етишмовчилиги муаммосини қайд этиб, 100 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратиш зарурлигини билдирди. Россия президенти Владимир Путин эса Тожикистонда рус ўқитувчилари меҳнатини янада қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.