20.01.2025 11:44

Тошкентдан Қозонга учган самолёт дрон ҳужумлари сабаб Самарага қўнди

Тошкентдан Қозонга парвоз қилган Red Wings йўловчи самолёти Самарадаги муқобил аэродромга қўндирилган.

Гап шундаки, Қозон аэропорти ҳудудида Украина дронлари ҳужуми кутилаётгани сабаб «Ковёр» режими жорий қилинган. Бундай ҳолларда барча учоқлар ҳаво ҳудудини тезда бўшатиши шарт.

Самолёт дастлаб 80 км узоқликда ҳавода айланиб турган, аммо хавфсизлик талабларига кўра, бошқа аэродромга йўналтирилган.

Олдинроқ, Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" компаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учраганди. Самолёт Бокудан Грознийга кетаётган бўлган. Бироз ўтиб, Озарбайжон ҳаво йўллари лайнери ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлгани тасдиқланди. 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.