12.12.2024 12:15

"Толибон" вазирини ИШИД жангарилари ўлдирдими?

Афғонистоннинг Муҳожирлар ишлари бўйича вазири вазифасини бажарувчи Ҳалил ар-Раҳмон Ҳаққоний 11 декабрь куни Кобулда вазирлик қароргоҳида содир бўлган портлашда ҳалок бўлди.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, портлаш намоз пайти вазирлик биносида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бир неча одам ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани айтилмоқда.

Ҳалил ар-Раҳмон Афғонистон ҳукуматидаги муҳим шахслардан бири бўлиб, Ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққонийнинг амакиси эди. Воқеалар ривожи давомида ИШИД Ҳаққонийнинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Аввалроқ, кўплаб таҳлилчилар ИШИДнинг Хуросон қаноти келгусида "Толибон"га бошоғриқ бўлиши ҳақида прогноз қилишганди. Шунингдек, ушбу террор ташкилотининг АҚШ томонидан молиялаштирилиши ҳақида тахминлар ҳам мавжуд.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.