28.12.2024 16:31
648

«Толибон» Покистонга қарши жавоб операциясини бошлади

«Толибон» Покистоннинг Афғонистонга қарши ҳужумларига жавобан Покистон чегарасидаги бир неча назорат-ўтказиш пунктларини қўлга киритди ва 19 нафар покистонлик ҳарбийни зарарсизлантирди.

Маҳаллий нашрлар амирлик кучлари Дуранд чизиғида олдинга силжиётгани ҳақида ёзмоқда. Афғонистон мудофаа вазири Мавлавий Ёқуб баёнот бериб, ҳар қандай ҳужумга жавоб қайтарилишини ва ватан ҳимояси уларнинг бурчи эканини таъкидлади.

Бунга жавобан Покистон армияси Афғонистоннинг Пактия вилоятини бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Аввалроқ, Покистоннинг авиазарбалари туфайли 46 нафар афғон фуқароси ҳалок бўлган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.