20.01.2025 07:45
Ўта ўнгчи вазирлар Исроил ҳукуматини тарк этди
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ўзи бошчилигидаги “Яҳудий кучи” партияси билан биргаликда вазирлар маҳкамасини тарк этишини эълон қилди. Баёнотга кўра, партиядаги барча вазирлар, жумладан, Ицхак Вассерлауф (Нажаф ишлари ва Галилей тараққиёти вазири) ҳамда Амихай Элиягу (мерос ишлари вазири) лавозимларидан истеъфога чиқишган.
Бен-Гвир Ғазо секторидаги оташкесим келишуви амалга оширилгани ортидан истеъфога чиқишини эълон қилди. У аввалдан огоҳлантириб, ушбу келишув амалга оширилса, ҳукуматдан чиқишини маълум қилган эди.
Бен-Гвирнинг сўзларига кўра, бош вазир Бинямин Нетаняху уни коалицияда қолишга кўндириш мақсадида ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда янги аҳоли пунктлари қуриш ва Бош штаб раҳбари Герци Халевини ишдан бўшатиш таклифини билдирган. Бош вазир матбуот хизмати Бен-Гвирга берилган ваъдаларни “мутлақо ёлғон” деб атади.
Бен-Гвир бошчилигидаги “Яҳудий кучи” партияси Кнессетда 6 депутатлик ўрнига эга бўлиб, унинг истеъфоси Нетаняху ҳукуматида коалиция мувозанатини жиддий равишда ўзгартириши мумкин.