20.11.2024 11:52
429
Швейцарияда ниқоб ва бурқа тақиқи кучга киради
Швейцарияда жамоат жойларида ниқоб ва бурқа тақиқи 2025 йил 1 январдан кучга киради.
Тақиқ Швейцарияда 2021 йилги референдумда оз сонли устунлик билан маъқулланган эди.
Ушбу тақиқнинг бузилиши 1144 долларгача жаримага олиб келиши мумкин.
Тақиқ самолётлар, дипломатик ёки консуллик идораларига тааллуқли эмас, шунингдек, масжидларда ва бошқа муқаддас қадамжоларда ҳам юзни ёпиш мумкин, дея қўшимча қилди ҳукумат аъзоси.
Саломатлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан, шунингдек, маҳаллий урф-одатлар ва ноқулай об-ҳаво шароитида юзни ёпишга рухсат берилади. Бундан ташқари, бадиий ва кўнгилочар тадбирлар ва реклама мақсадида улардан фойдаланиш мумкин.