03.01.2025 09:50

Швейцарияда бурқа ва ниқоб тақиш тақиқланди

Швейцарияда жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпадиган бурқа ёки ниқоб тақиш тақиқланди. Бу қонун 2024 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми натижасида кучга кирган. SwissInfo нашрининг хабар беришича, мамлакат бу қоида билан Франция, Австрия, Бельгия, Дания каби Европа давлатлари қаторига қўшилди.

Юзни ёпган ҳолда қонунбузарлик қилган шахсларга 1000 Швейцария франкигача (1144 АҚШ доллари) жарима белгиланган.

Тақиқ самолётлар, дипломатик муассасалар, зиёратгоҳлар ва бошқа муқаддас жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ибодат ва муқаддас жойларда юзни ёпишга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, об-ҳаво ёки маҳаллий анъаналарга мувофиқ юзни ёпиш мумкин.

Бадиий ва кўнгилочар тадбирлар, шунингдек, реклама мақсадларида ҳам юзни ёпишга рухсат этилган.

Фикр билдириш ёки йиғилиш эркинлигини таъминлаш зарурати туғилган тақдирда, давлат органининг олдиндан рухсатномаси билан юзни ёпиш мумкин. Бундай ҳолатлар жамоат хавфсизлигига таҳдид солмаслиги лозим.

Швейцария бу каби тақиқни жорий этган бешинчи Европа давлати ҳисобланади. Қонун тарафдорлари бу чорани жамоат хавфсизлиги ва миллий анъаналарни ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисоблайдилар, аммо унинг мухолифлари фикрича, бу шахсий эркинликларга чеклов қўйиш деб баҳоланади.

Швейцарияда янги қонун бўйича кўрсатмалар амалиётда қандай татбиқ этилиши борасида баҳс-мунозаралар давом этмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.